Матбуот хизмати
«Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти Матбуот хизмати
Муслимжон Нодиржонович Мирзажонов - Матбуот котиби
Телефон: +99871 202-04-00 (450)
Электрон манзил:m.mirzajonov@uzpaxta.uz
Оммавий ахборот воситалари вакилларининг «Ўзпахтасаноат» АЖга мурожаат этиш тартиби:
Ҳурматли оммавий ахборот воситалари вакиллари!
Оммавий ахборот воситаларида «Ўзпахтасаноат» АЖ тизими фаолиятини ёритмоқчи бўлсангиз «Ўзпахтасаноат» АЖ Матбуот хизматига мурожаат этишингиз ва уларнинг ёрдамига таянишингиз мумкин:
1. Ёзма равишдаги сўровларни қуйидаги манзилга: 100100, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Ш.Руставелли кўчаси 8-А-уй
ёки+99871 202-04-00 (450) телефон орқали (сўровлар масъул раҳбар, бош муҳаррир имзоси билан расмий бланкда) юборинг.
2. Электрон тарздаги мурожаатларни m.mirzajonov@uzpaxta.uz манзилига юборинг.
3. Биз билан +99871 202-04-00 (450) телефонни орқали боғланишингиз мумкин.
Барча сўровлар ўз ичига қуйидагиларни олган бўлиши шарт:
— материалнинг асосий мавзуси формулировкаси;
— саволлар рўйхати;
— материални эълон қилиш ёки эфирга узатиш санаси;
— таҳририят ва мухбир ҳақида маълумот (хизмат ва қўл телефонлари, электрон манзил).
Жавоблар Ўзбекистон Республикасининг “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида” ва “Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида”ги қонунларига мувофиқ равишда тақдим этилади.
“Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти Матбуот хизмати
НИЗОМИ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу низом Матбуот хизмати (кейинги ўринларда “Хизмат” деб юритилади) вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини белгилайди.
2. Хизмат “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда “Жамият” деб юритилади)нинг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
3. Хизмат ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон, қарор ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамиятининг идоравий ва ички идоравий ҳужжатларига ва ушбу Низомга амал қилади.
4. Хизмат ўз фаолиятида жамиятининг раисига ҳисобот беради.
5. Хизмат ўз фаолиятини зиммасига юклатилган вазифалар асосида “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамиятининг марказий аппарати таркибий тузилмалари, жамият тасарруфидаги ташкилотлар, шунингдек тегишли идоралар билан ҳамкорликда юритади.
II. Хизматнинг асосий вазифалари
6. Қуйидагилар Хизматнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
жамият бошқаруви органи раҳбарияти томонидан замонавий талабларга мувофиқ белгиланадиган ахборот сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишда иштирок этиш;
ахборот соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга ошириш борасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати, давлат ва хўжалик бошқаруви бошқа органларининг ахборот хизматлари билан самарали ва амалий ҳамкорликни таъминлаш;
кенг жамоатчиликни жамият бошқаруви органининг фаолияти, унинг соҳага доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари тўғрисида холисона, сифатли ва тезкор хабардор қилиш;
оммавий ахборот воситалари (кейинги ўринларда ОАВ деб аталади) билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, Хизмат билан доимий ҳамкорликда ишлайдиган журналистлар доирасини шакллантириш, ахборот хабарларини (матбуот учун ахборотлар, бюллетенлар ва шу кабиларни) тарқатиш, оммавий тадбирларни ташкил этиш;
жамият бошқаруви органининг расмий веб-сайтида ахборотни тезкорлик билан жойлаштириш ва ўз вақтида янгилаб бориш, Интернет тармоғидаги веб-ресурсларни, шу жумладан, ижтимоий ва мобиль тармоқларни ривожлантириш;
жамият бошқаруви органининг бошқа бўлинмалари билан биргаликда миллий ва хорижий ОАВда тарқатиш учун хабар, ахборот-маълумот материаллар, шарҳлар ва ахборот-таҳлилий материаллар тайёрлаш;
жамият бошқаруви органи фаолиятини хорижий ОАВда сифатли ёритиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлардаги ваколатхонларини, шунингдек, хорижий мамлакатларнинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналарини ахборот материаллари (фото, аудио ва видеоматериаллар, босма маҳсулотлар ва шу кабилар) билан таъминлаш;
жамият бошқаруви органининг фаолият соҳасига алоқадор матнли, фото, аудио ва видеоматериаллар маълумотлар банкини шакллантириш ва юритиш.
III.Хизматнинг функциялари
7.Қуйидагилар Хизматнинг асосий функциялари ҳисобланади:
ОАВда, шу жумладан, Интернет тармоғида ахборот эълон қилади (чоп этади), шунингдек, уларни расмий веб-сайтларда, ҳамма кириши мумкин бўлган хоналар ва жойларга жойлаштириш ва янгилаб боришни таъминлайди;
оммавий тадбирларни, шу жумладан, жамият бошқаруви органининг раҳбарлари иштирокидаги тадбирлар (мажлислар, йиғилишлар, учрашувлар, матбуот анжуманлари, брифинглар, семинарлар, давра суҳбатлари ва бошқалар)ни ташкил этади ва ўтказади;
ОАВ ва журналистларнинг сўрови асосида уларга оғзаки ва ёзма шаклда (шу жумладан, электрон ҳужжат шаклида) ахборот тақдим этади;
қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари, социал ва ижтимоий аҳамиятга молик муҳим дастурлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати мониторингини олиб боради ва кенг жамоатчиликни хабардор қилиб боради;
Хизмат олдида турган вазифаларни самарали ҳал этиш учун зарур бўлган ахборотни жамият бошқаруви органининг бошқа бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорликда тўплайди ва уларни пухта ишлайди;
жамият бошқаруви органи фаолиятига доир масалалар бўйича босма материалларни тайёрлайди ҳамда миллий ва хорижий нашрларда эълон қилади, телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришларни ташкил этади, тегишли соҳада давлат сиёсатини амалга оширади;
жамият бошқаруви органи фаолиятини энг тўлиқ ва холисона ёритиш мақсадида миллий ва хорижий ОАВ ҳамда журналистлар билан ўзаро ҳамкорликни амалга оширади;
жамият бошқаруви органининг веб-сайти ташкил этилишини ва уни замонавий даражада юритишни таъминлайди;
жамият бошқаруви органи томонидан ташкил этиладиган расмий тадбирлардан теледастурлар, роликлар ва лавҳалар тайёрлашда ва уларни монтаж қилишда иштирок этади ҳамда ушбу материалларни белгиланган тартибда сақлаш учун уларнинг архивлаштирилишини таъминлайди;
жамият бошқаруви органи фаолиятига доир фото, аудио ва видеоматериалларни тайёрлайди ҳамда уларни тайёрлаш жараёнида давлат ва нодавлат ОАВ билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
жамият бошқаруви органининг фаолият соҳасига алоқадор фото, аудио ва видеоматериаллар маълумотлар банки шакллантирилиши ва юритилишини таъминлайди.
IV. Хизматнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги.
8. Хизмат ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Хизматнинг вазифалари ва функцияларини бажариш учун зарур бўлган ахборотни жамият бошқаруви органининг бошқа бўлинмаларидан, идоравий мансуб ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраб олиш;
жамият бошқаруви органининг йиғилишларида, мажлисларида ва бошқа тадбирларида қатнашиш;
қўйилган вазифаларни бажариш учун жамият бошқаруви органининг раҳбари билан келишган ҳолда идоранинг бошқа бўлинмалари ходимларини жалб этиш, шунингдек, бошқа ташкилотларнинг мутахассислари ва малакали экспертларини, шу жумладан, шартнома асосида жалб этиш;
давлат ва хўжалик бошқаруви бошқа органларининг ахборот хизматлари билан белгиланган тартибда ўзаро ҳамкорлик қилиш;
раҳбариятнинг топшириғига кўра давлат органларида республика ва халқаро аҳамиятга эга бўлган тадбирларда Хизмат ваколатига тааллуқли масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органи номидан вакиллик қилиш;
ўз ваколатлари доирасида босма нашрларни нашр этиш;
жамият бошқаруви органининг ахборот сиёсатини такомиллаштиришга доир таклифларни, Хизмат фаолияти масалалари бўйича норматив ҳужжатлар лойиҳаларини раҳбариятнинг кўриб чиқиши учун киритиш.
Хизмат: ўзига юкланган вазифаларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;
жамият бошқаруви органи фаолиятининг миллий ва хорижий ОАВда холисона, сифатли ва тезкор ёритилишини таъминлаш учун жавоб беради.
V. Хизмат фаолиятини ташкил этиш
9. Хизмат ходимлари сони у амалга оширадиган вазифаларнинг мураккаблиги ва ҳажмига кўра давлат ва хўжалик бошқаруви органининг раҳбари томонидан, ходимларнинг тасдиқланган умумий сони доирасида белгиланади
10. Хизмат фаолияти давлат ва хўжалик бошқаруви органининг раҳбари томонидан тасдиқланадиган иш режаси асосида ташкил этилади
11. Хизматга жамият бошқаруви органининг раҳбари томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган раҳбар бошчилик қилади.
12. Хизмат раҳбари бевосита давлат ва хўжалик бошқаруви органининг раҳбарига бўйсунади ва айни вақтда унинг матбуот котиби ҳисобланади.
13. Хизмат раҳбари:
Хизмат фаолиятини мувофиқлаштиради ҳамда Хизматга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Хизмат фаолиятини ташкил этади, режалаштиради ва назорат қилади, жамият бошқаруви органининг бошқа бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорликни амалга оширади;
Хизматда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишни таъминлайди, ходимлар ўртасида вазифаларни тақсимлайди;
Хизмат ходимларининг малакасини ва касбий савиясини ошириш учун шарт-шароитлар яратади.
14. Хизмат ходимлари Хизмат раҳбарининг тақдимномасига кўра белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
15. Хизмат фаолиятини ахборот, ҳуқуқий, моддий-техник ва транспорт билан таъминлаш, шунингдек, унинг ходимларига ижтимоий-маиший хизмат кўрсатиш жамият бошқаруви органининг таркибий бўлинмалари учун белгиланган тартибда амалга оширилади.