Раҳбариятнинг чиқиш ва баёнотлари
“Ўзпахтасаноат” АЖ бошқаруви раисининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 26 йиллиги муносабати билан ташкил этилган тадбирдаги нутқи
07.12.2018
Ассалому алайкум, ҳурматли ҳамкасблар, азиз устозлар, пахтани қайта ишлаш соҳасининг фидоий ходимлари, дўстлар!
Аввало барчангизни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 26 йиллиги билан чин дилдан қутлайман!
Айтиш керакки, Ватанимиз истиқлолга эришгач, ўз олдига адолатли фуқаролик жамиятини барпо этиш, ҳуқуқий демократик давлат қуриш ва халқни фаровон ҳаёт сари олиб бориш каби буюк мақсадларни қўйди. Бунинг учун аввало ҳуқуқий асослар мукамаллигига асосий эътиборни қаратди. Бу хоҳиш-истак ва ҳаракатлар 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ўз аксини топди.
Асосий Қонунимизда умуминсоний ғоялар – тенглик, эркинлик, биродарлик, халқлар ва миллатлараро дўстлик, мамлакат ва дунё барқарорлиги каби энг улуғ ғояларга хизмат қилиши белгилаб қўйилди. Шу билан бирга, Бош Қомусимиз кўплаб демократик давлатларда конституциявий қурилиш соҳасидаги илғор тажрибанинг энг яхши жиҳатларини, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг умумэътироф этилган нормалари ҳамда мазкур соҳадаги бошқа халқаро ҳужжатларга асосланган инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, эркинлигини таъминлаш ва ҳимоя қилиш механизмини ўзида мужассам этгани билан аҳамиятли. Бир сўз билан айтганда, Конституция – барча иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий ислоҳотларнинг ҳам, маънавий ислоҳотларнинг ҳам тамал тоши бўлиб хизмат қилмоқда.
Фурсатдан фойдаланиб, Бош қомусимиз қабул қилинганининг 27 йиллик байрами билан барчангизни табрикламан! Юртимизга барқарор тинчлик-осудалик, сиз азизларга оилавий бахт, хонадонларингизга қут-барака тилайман!
“Ўзпахтасаноат” АЖ бошқаруви раиси
А.Максудов
*******
“Ўзпахтасаноат” АЖ бошқаруви раисининг Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 27 йиллик байрамига бағишланган тадбирдаги нутқи
30.08.2018
Ассалому алайкум, ҳурматли ҳамкасблар, азиз устозлар, пахтани қайта ишлаш соҳасининг фидоий ходимлари!
Барчамизга маълумки, айни кунларда жонажон юртимизнинг барча минтақаларида, шаҳару қишлоқларида энг улуғ, энг азиз айём, мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма етти йиллик шодиёнаси зўр кўтаринкилик ва шоду хуррамлик билан нишонланмоқда.
Шу жумладан,“Ўзпахтасаноат”АЖ тизимидаги барча жамоаларда ҳам “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида байрам тадбирлари ўтказилмоқда.
Айтиш керакки, Мустақиллик байрами одамлар ҳаётида тутган ўрни беқиёс. Миллий ўзликни англаш ва жаҳонга Ўзбекистон деган мамлакатнинг овозини жаранглатганимизга 27 йил тўлди. Ўтган йилларда барча соҳалардаги туб ислоҳотлар натижасида мамлакатимиз барқарор ривожланиш кўрсаткичларига эришаётган давлатлар қаторидан ўрин эгаллади. Жумладан, пахтани қайта ишлаш соҳасидаги ислоҳотлар натижасида бугун мамлакатимиз бу йўналишда жаҳонда ўз ўрни ва нуфузига эга мамлакат сифатида тан олинди. Ва бугунги ютуқларда Сиз азиз фидойи ҳамкасбларнинг, устозларимизнинг ўрни ва меҳнати беқиёсдир.
Ана шундай қизғин лаҳзаларда барчангизни Истиқлолимизнинг 27 йиллик байрами билан чин юракдан муборакбод этаман. Оилаларингизга қут-барака ва доимий хотиржамлик тилайман! Мустақиллигимиз абадий бўлсин!
“Ўзпахтасаноат” АЖ бошқаруви раиси
А.Максудов
Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.МИРЗИЁЕВ
Тошкент шаҳри,
2018 йил 11 июнь