2 июль – “Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида”ги қонун қабул қилинган кун

Қонунга мувофиқ, Давлат герби Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг рамзидир.
 
Давлат гербидаги ҳар бир ранг, чизиқ, белги чуқур рамзий маънога эга.
 
Қонунчиликка мувофиқ Ўзбекистонда истиқомат қиладиган барча шахс давлатимиз гербини ҳурмат қилишлари шарт.
 
Жиноят кодексига асосан Ўзбекистон ёки Қорақалпоғистоннинг Давлат байроғи, Давлат герби ёхуд Давлат мадҳиясига ҳурматсизлик қилиш энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.