Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги муносабати билан “Ўзпахтасаноат” АЖ бошқарув раиси А.И.Максудов “Дўстлик” ордени билан тақдирланди.

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги муносабати билан “Ўзпахтасаноат” АЖ бошқарув раиси А.И.Максудов “Дўстлик” ордени билан тақдирланди.

  Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ф а р м о н и

Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий қудратини юксалтириш, ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш борасидаги катта хизматлари, сўнгги йилларда юртимизда барча соҳаларда эришилаётган улкан ютуқларга қўшган муносиб ҳиссаси, мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлаш, ишлаб чиқариш соҳа ва тармоқларини замон талаблари асосида модернизация қилиш, илғор инновацион технологияларни жорий этиш, фаол инвестиция муҳитини яратиш, экспорт салоҳиятини ошириш йўлидаги кўп йиллик самарали ва фидокорона меҳнати, жамиятимизда миллатлараро дўстлик ва тотувликни кучайтириш, ёш авлодни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш ишларидаги ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидагилар фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотлансин:

 «Дўстлик» ордени билан

Максудов Алишер Иркинович

-

«Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси

 

Ўзбекистон Республикаси

Президенти                                                                               Ш.МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри, 2019 йил 29 август