Аҳоли мурожаатлари рақамларда

“Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти томонида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, мавжуд муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.                      

Рақамларга мурожаат қиладиган бўлсак, жорий йилнинг ўтган 9 ойида Жамиятга жисмоний ва юридик шахслардан жами 1815 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 630 таси Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси, 926 таси ёзма ҳамда 240 таси оғзаки (шахсий, сайёр ҳамда ишонч телефон) ва 19 та электрон мурожаатлардир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси орқали  Жамиятга келиб тушган 630 та мурожаатлар вилоятлар кесимида таҳлил қилинганда, энг кўпи Қашқадарё, Сурхондарё,  Самарқанд ва Бухоро вилоятларига тўғри келади.

Кўриб чиқиш натижаларига кўра, мазкур мурожаатларнинг 83 таси халқ қабулхоналаридан, 547 таси Виртуал қабулхонадан келиб тушган бўлиб, 395 таси қаноатлантирилган, 28 таси кўрмасдан қолдирилган ва 141 таси тушунтириш бериш йўли билан ҳал этилган бўлса, 61 та мурожаат муддати бўйича кўриб чиқиш жараёни давом этмоқда.

Таҳлиллар шуни кўрсатадики, келиб тушган  мурожаатларнинг асосий қисмини  молиявий-иқтисодий  масалалар (эски йиллардаги қарздорлик бўйича) 554 та (46,7%), шунингдек, меҳнатга оид муносабатлар (ишга кириш, ишдан бўшаш, иш ҳақи ва бош.) 93 та (7,8 %,) ишлаб чиқариш ва соҳага      фан-техника ютуқлари, янги технологияларни жорий этиш масалалари бўйича 65 та (5,4%) ва ижтимоий масалалар 172 та (14,5%) ни ташкил этмоқда.

Шунингдек, “Ўзпахтасаноат” АЖ раҳбарияти томонидан жорий йилнинг 9 ойида Қашқадарё, Сурхондарё, Бухоро, Тошкент, Хоразм вилоятларида сайёр қабуллар ўтказилиб, жами 30 та жисмоний ва юридик шахс вакилларини ҳудудий минтақавий терминал, корхона ва ҳалқ қабулхоналарда қабул қилиниб, шундан 24 та мурожаат қаноатлантирилган бўлса, 6 та мурожаат ҳуқуқий маслаҳат бериш йўли билан ҳал этилган.       

Мурожаатлар билан ишлашда Жамият ижро этувчи аппарати ва Минтақавий пахта терминаллари фаолияти устидан идоравий назорат ва талабчанликни кучайтириш мақсадида тизимли мониторинг ўрнатилган. Минтақавий пахта терминаллари томонидан кўриб чиқилган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги ҳисоботлар ойлик ҳамда ҳар чорак якуни билан, шахсий қабуллар бўйича ҳисоботлар эса ҳар ҳафтада қабул қилиниб,  ўрганилиб ҳамда умумлаштирилиб борилмоқда. Мониторинг натижалари эса даврий равишда Жамият ижро этувчи аппарати йиғилиш мажлислари, бошқарув раиси ва бошқарув раис ўринбосари ҳузурида ўтказилган йиғилишларда муҳокама этилиб, зарурий чоралар кўриб борилмоқда. Жумладан, “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамиятининг 2018 йил 19 февралдаги буйруғига асосан тизимда Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги 2017 йил 11 сентябрдаги ЎРК-445-сон Қонуни ижроси  аҳволини ўрганилди. Жорий йилнинг ўтган 9 ойида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларни кўриб чиқишда камчиликларга йўл қўйган 16 нафар масъул ижрочи ходимларга нисбатан интизомий чоралар қўлланилган. Шулардан 12 нафарига “ҳайфсан” интизомий жазоси берилган бўлса, 4 нафари билан меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Шунингдек, ўрганишлар ўтказилган вилоятларда ижро интизомини мустаҳкамлаш ҳамда жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш бўйича ўқув семинарлари мунтазам ташкил этиб борилмоқда.

 

"Ўзпахтасаноат" АЖ Матбуот хизмати