Автоматлаштирилган ахборот ҳисоб-китоб тизими – тезкор, қулай, шаффоф...

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 ноябрдаги ПҚ-3408-сонли “Пахтачилик тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 6-бандида “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамиятига пахта хом ашёсини қабул қилиш, ғарамлаш, сақлаш ва қайта ишлаш услубларини такомиллаштириш, пахта тозалаш корхоналарини замонавий ўлчов воситалари, лаборатория ускуналари, шу жумладан видеоускуналар, назорат ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимларига мос келадиган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш топширилган.

Ушбу вазифаларни бажариш мақсадида жорий мавсумдан бошлаб “Ўзпахтасаноат” АЖ тизимида ахборот-коммуникация технологияларини босқичма-босқич тадбиқ этиш ва янада ривожлантириш механизми ишлаб чиқилиб, биринчи навбатда, соҳага оид корхоналар замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан таъминланди.

Мазкур технологияларнинг пахта тозалаш корхоналарига ўрнатилиши натижасида қайта ишланаётган ва ишлаб чиқарилган махсулотлар бўйича кунлик аниқ маълумотларнинг мониторингини юритишга замин яратилади ҳамда маҳсулотлар сифати ошади.

“Ўзпахтасаноат” АЖда жорий этилиши режалаштирилган “Uzpaxta-1С” автоматлаштирилган ахборот хисоб-китоб тизимининг асосий структураси тасдиқланиб, дастурчилар томонидан ишлаб чиқилди. Ушбу тизим ёрдамида пахта хом ашёсини қабул қилиш, сақлаш ва қайта ишлаш услубларини автоматлаштирилди. Пахта тозалаш корхоналари замонавий ўлчов воситалари, лаборатория ускуналари, шу жумладан видеоускуналар, назорат ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизими яратилди.

 

“Uzpaxta-1C” тизимининг “1С дастури”да тайёрлов бўлими, контрактация бўлими, ишлаб чиқариш бўлими, тайёр маҳсулотлар бўлими, иш ҳақи бўлими, банк бўлими, кадрлар бўлими ва ёрдамчи хўжаликлар бўлимлари ишлаб чиқилди, ҳозирда унинг модуллари (Тайёрлов дастури) синовдан ўтказилмоқда.

“Ўзпахтасаноат” АЖ ва “Электрон ҳукумат” маркази ўртасида фермер хўжаликларининг юридик маълумотлар ахборот тизими базасидан фойдаланиш борасидаги келишув 2018 йил 30 мартда тасдиқланди. Шунингдек, “Электрон ҳукумат” маркази билан биргаликда маълумотларни алмашиши мақсадида идоралараро алоқа тармоғига уланиш ишлари якунига етказилди.

“Ўзпахтасаноат” АЖ ва “Ўзбектелеком” АК ўртасида комплексли телекоммуникация хизматларини кўрсатиш бўйича 2018 йилнинг 12 июль куни бош келишув имзоланди.

Тизимга “Uzpaxta-1С” автоматлаштирилган ахборот тизимида узлуксиз ишлаш жараёнини тадбиқ эти натижасида барча 83 та пахта тозалаш корхоналарига VPN тармоғига уланиш учун шиша толали оптик алоқа тармоғи ўтказилди. Корхоналарга қарашли пахта қабул қилиш масканларига 700 дан ортиқ симсиз WiMax алоқа тизимини яратиш ва уларга 120 дона алоқа миноралари қурилди.

Тизимдаги 83 та пахта тозалаш корхоналарининг ишлаб чиқариш бинолари ва 350 дан зиёд пахта қабул қилиш масканларига 5000 дан ортиқ замонавий IP-кузатув камераларини ўрнатиб, ягона тизимга боғлаш ишлари амалга оширилди. Техник қурилмаларни доимий электр энергия манбаи билан таъминлаш мақсадида 350 га яқин пахта қабул қилиш масканларига замонавий қуёш батареялари ўрнатилди.

“Ўзпахтасаноат” АЖ ва тизим корхоналарида автоматлаштирилган ягона “Uzpaxta-1C” комплекс электрон Дастурини ўрнатиш ишлари амалга оширилди. Тайёрлов бўлими учун ишлаб чиқилган дастурий таъминот ёрдамида кузатув камералари орқали он-лайн режимида назоратнинг ташкил этилиши, ҳар бир ўлчанган пахта хом-ашёсининг фотофиксация қилиш жараёнлари тўғридан-тўғри “Uzpaxta-1C” тизимига уланади. Тизимдан фойдаланиш натижасида фермер хўжаликлари ўртасидаги ҳисоб-китоблар автоматлаштирилади, пахта хом-ашёсининг сифат ва миқдори тўлиқ аниқланади ва ҳар бир олиб келинган тўда бўйича ПК-17 қабул квитанцияси автоматик равишда шаклланади.

“Uzpaxta-1С” автоматлаштирилган ахборот тизимини тадбиқ этиш натижасида пахта хом ашёсини қабул қилиш, сақлаш ва қайта ишлашга бериш жараёнларида инсон омилини минималаштириш ва маълумотларнинг ҳаққонийлиги ҳамда шаффофигига эришилмоқда.

 

“Ўзпахтасаноат” АЖ матбуот хизмати