“Барака чеварлари” тикув-тўқимачилик корхоналари тадбиркорларига қўшимча имконият

 

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 16 ноябрдаги “Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-14-сонли Фармонида “Барака чеварлари” тикув-тўқимачилик мажмуалари бўйича йиллик лизинг фоиз ставкаларини 10 фоиздан 2 фозга тушириш, шунингдек, тўлов муддатларини 5 йилдан 10 йилга узайтириш белгиланди.

Ўз навбатида, мазкур Фармон талаблари доирасида қуйидаги ишлар амалга оширилади:

  • бугунги кунга қадар лизинг шартномалари асосида сотилган жами 83 та тикув-тўқимачилик мажмуалари бўйича янги шартлар асосида қўшимча келишувлар тузилади;
  • 4 та тикув-тўқимачилик мажмуалари савдолардан ечилиб, янги шартлар асосида “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали қайта савдога чиқарилади;
  • 3 та жиҳозлаш ишлари якунланмаган мажмуалар белгиланган тартибда бозор баҳоси аниқланган ҳолда янги шартлар асосида “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали сотувга чиқарилади.

Амалдаги шартномалар асосида тикув-тўқимачилик мажмуаларини сотиб олган ҳамда мажмуаларни янги лизинг шартлари асосида сотиб олиш истагини билдирган тадбиркорлик субъектлари ва ишбилармонлар “Барака пахта текс” МЧЖга мурожаат қилишлари сўралади.

Маълумот учун телефонлар: (97) 309-31-31, (97) 718-18-98