ЭЪЛОН!

Барча манфаатдор корхоналар ва ташкилотларга

 

ЭЪЛОН!

 

Пахта хом ашёсини қайта ишлашдан чиққан таркибидакалта момиқ (пух) ва улюк бўлган чиқиндиларини сотиш бўйича “кимошди” савдолари ўтказилиши тўғрисида

 

 Муҳтарам ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар!

2019 йил 28 январь куни соат 15.00 да Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Шота Руставели кўчаси, 8а-уй манзилида жойлашган “Ўзпахтасаноат” АЖ биносида республикамиздаги  пахтани қайта ишловчи корхоналарда 2018 йил пахта ҳосили хом ашёсини қайта ишлашдан чиққан таркибида калта момиқ (пух) ва улюк бўлган чиқиндиларини сотиш бўйича ўз ишлаб чиқариш қувватига эга маҳаллий корхоналар орасида “кимошди” савдолари ўтказилиши режалаштирилаётганлигини маълум қиламиз.

Кимошди савдосида қатнашиш учун иштирокчилар шартнома мажбуриятларини бажариш кафолати тариқасида 20’000’000,00сўм миқдоридаги бошланғич тўловни “Ўзпахтасаноат” АЖнинг қуйида кўрсатилган ҳисоб рақамига ўтказишлари талаб қилинади:

“Ўзпахтасаноат” АЖ ҳисоб рақами:

АТБ “Агробанк” Бош амалиёт бошқармаси.

Ҳ/Р: 2262 6000 0005 2027 0001

МФО: 00394, СТИР: 303 489 171.

Танлов савдоларида маҳсулот сотиб олмаган иштирокчиларнинг кафолат тўловлари танлов савдолари якунига етганидан сўнг, уларнинг талабига асосан қайтарилади. Танлов савдолари ғолибларининг кафолат тўловлари шартнома мажбуриятлари тўлиқ амалга оширилганидан сўнг қайтарилади.

Танлов савдоларида иштирок этиш учун зарур ҳужжатлар:

  1. Иштирок этиш ҳақида буюртма;
  2. Корхона раҳбари паспортининг нусхаси;
  3. Корхона Устави нусхаси;
  4. Корхонани давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси.

 

“Ўзпахтасаноат” АЖ олдида пахта маҳсулотлари учун муддати ўтган дебитор қарздорлиги мавжуд корхоналар ушбу танлов савдоларига қўйилмайдилар.

Сизда танлов савдосида иштирок этиш истаги бўлса, 2019 йилнинг 25 январь кунига қадар, расмий жавобингизни ёзма равишда тақдим этишингизни сўраймиз.

Қўшимча маълумотларни олиш учун қуйидаги электрон почта манзили ёки телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин:

E-mail: m.nazarov@uzpaxta.uz ёки z.aminov@uzpaxta.uz

Телефон: 0-(371)-202-04-00 (ички: 184 ёки 182)