Германияликлар Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида

Германия Бундестаги депутатлари, ушбу давлатнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ва Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) вакиллари Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтига ташриф буюрди.
 
Институт ректори Ў.Умурзоқов меҳмонларга мазкур олий таълим муассасаси фаолияти, илмий салоҳияти ҳақида батафсил сўзлаб берди. Институт Германия олий таълим муассасалари ва халқаро ташкилотлари, жумладан, Гумбольдт, Гиссен, Халле, Берлин техника университетлари ҳамда GIZ билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган. 
 
photo5224606224576785157.jpg
 
Делегация раҳбари Фолькмар Кляйн “Марказий Осиёда чегаравий сув ресурсларини бошқариш” лойиҳасининг мақсад-вазифалари, натижалари ҳақида гапирди.
 
Меҳмонлар Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти кафедрасининг Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) молиялаштирган “Сувдан автоматлашган тарзда фойдаланиш” илмий-амалий лабораторияси билан танишди.
 
Институт ва Германия ташкилотлари билан биргаликда амалга оширилган лойиҳалар меҳмонларда яхши таассурот қолдирди.