ИНВЕСТОРЛАР ВА ТАДБИРКОРЛАР ДИҚҚАТИГА

 “Ўзпахтасаноат” АЖ тизимидаги корхоналар улушлари ва носоҳавий активларини “E-auksion” электрон савдо майдончаси орқали сотиб олишга таклиф этади.  

Тайёр бизнес шаклидаги пахта тозалаш корхонларига тегишли бўлган коммуникация тармоқларига, транспорт, логистика ва барча турдаги ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш имкониятига эга.

Жумладан;

-"Андижон минтақавий пахта терминали" (МЧЖ)нинг 100% улуши. Бошланғич баҳоси 15,7 млрд сўм (15 729 342 800,0 сўм). Эгаллаган ер майдони-3,31 га, қурилиш ости майдони - 19368,63 кв.м. (Манзил: Андижон. в, Асака. т, Лойиҳалаш кўчаси, 26-уй.)

-Жиззах минтақавий пахта терминали" (МЧЖ)нинг 100 % улуши. Бошланғич баҳоси 11,1 млрд сўм (11 153 931 300,0 сўм). Эгаллаган ер майдони - 3,32 га, қурилиш ости майдони - 19818,39 кв.м. (Манзил:  Жиззах. в, Пахтакор. т, Ғалаба МФЙ, Бўстон кўчаси, 21-уй)

- "Samarqand-Tola" (МЧЖ) қўшма корхонасининг 65 % улуши. Бошланғич баҳоси 7,5 млрд сўм (7 514 153 300,0 сўм). Эгаллаган ер майдони - 2.2 га, қурилиш ости майдони - 17379.8 кв.м. (Манзил:  Самарқанд. в, Самарқанд. ш, Чўпон-ота маскани.)

-"Қашқадарё минтақавий пахта терминали" (МЧЖ)нинг 100 % улуши. Бошланғич баҳоси 28,8 млрд сўм (28 822 430 300,0 сўм). Эгаллаган ер майдони - 7,036 га, қурилиш ости майдони - 19540,72 кв.м. (Манзил:  Қашқадарё. в, Қарши. ш, Бешкент катта йўли, 3-км)

"Қорақалпоғистон минтақавий пахта терминали" (МЧЖ)нинг 100 % улуши. Бошланғич баҳоси 6,1 млрд сўм (6 145 231 400,0 сўм). Эгаллаган ер майдони - 2,571 га, қурилиш ости майдони - 6877,1 кв.м. (Манзил: Қорақалпоғистон. Р, Нукус. ш, Қорақалпоғистоннинг 60 йиллиги кўчаси, 3-уй)

Бундан ташқари, тизим корхоналарининг 200 га ортиқ мол-мулклари аукцион савдоларга чиқарилган. Мазкур мулкларни шаффоф тарзда, қулай нархларда харид қилишингиз мумкин.

Қўшимча маълумотларни 71 коди билан 202-04-00 (ички рақам: 172, 608) телефон рақамлари ва “e-auksion.uz” сайти орқали олишингиз мумкин