Янги лаборатория очилди

“Пахтасаноат илмий маркази” акциядорлик жамияти қошида янги лаборатория барпо этилди. Лабараторияга Германиянинг Текстехно” фирмасининг янги замонавий пахта толасининг сифат кўрсаткичларини ўлчайдиган ускуналар ўрнатилди.

Ушбу ўлчаш тизимларини қуйидаги йўналишларда қўллаш режалаштирилган:

-янги селекция навларини сифат кўрсаткичларини ўрганиш бўйича илмий тадқиқотлар ўтказиш, ҳамда янги техника ва техналогияларни яратишда тола сифатини инобатга олган ҳолда илмий тадқиқотлар ўтказиш;

-пахта толаси нави ва синфини Ўзбекистон давлат стандарти бўйича аниқлашни автоматлаштириш. (Ҳозирги кунда қўлланилиб келинаётган  HVI

( Эйч Ви Ай ) тизими нав ва синфини фақат халқаро ( Америка ) классификацияси бўйича аниқлайди. Ўзбек классификацияси бўйича нав ва синфи органалиптик усулда баҳоланади);

-пахта толаси сифати бўйича келишмовчиликлар юзага келган ҳолларда арбитраж усул сифатида сифат кўрсаткичларини ўлчашлар ўтказиш;

-пахта тозалаш корхоналари ва тўқимачилик саноати ҳамда илмий – текшириш корхоналари буюртмалари асосида тола сифатини аниқлаш бўйича ўлчовлар ўтказиш.

Ушбу ускуна ўлчов натижаларининг юқори аниқлиги билан фарқланади.