Янги типдаги дастгоҳнинг ишланмаси ишлаб чиқаришга жорий қилинади

“Пахтасаноат илмий маркази” АЖда яратилган ротацион типдаги арра дискларига юқори аниқликдаги тиш чиқариш дастгоҳини янада такомиллаштириш устида иш олиб борилган эди.

Ушбу дастгоҳ юқори аниқликда ишлаши натижасида жин ва линтер арра дискларига қайта тиш чиқарганда янги чиқарилаётган тишларнинг учи аввалги тишларнинг орасига тушиши билан ажралиб туради. Бу эса ўз навбатида тишларни 2 марта кўпроқ қайта чиқаришга ва шу билан бирга арралар сарфини 1,5-2.0 бараварга камайтиришга ва аррали дискларни хориждан сотиб олишни қисқартиришга имкон беради.

Дастгоҳнинг тажриба намуналари Илмий марказда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти олимлари ҳамда Навоий механика заводи мутахассислари билан ҳамкорликда яратилди.

Мазкур дастгоҳлар ҳозирда “Пахтасаноат илмий маркази” АЖда синовдан ўтказилиб бўлинди ва шу мавсумда Илмий марказнинг тажриба-экспериментал пахта тозалаш корхоналарида саноат шароитларида ишлаб чиқаришга жорий қилинади.