Кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларга байрам совғалари

 

Мустақиллик – энг азиз неъмат, истиқлол – энг улуғ туйғу. Бу тушунчаларни сўз билан таърифлаш мушкул. Уни ҳис қилганда маъно-мазмуни теранроқ англанади. Шунинг учун ҳам дунёда қанча халқ бўлса барчаси катта қувонч билан нишонлайди ҳуррият байрамини. Лекин ана шундай айём кунлари кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилалардан хабар олиш одати ҳамма мамлакатларда ҳам бўлмаса керак.

Пандемия шароитида ҳудудлардаги эътибор ва кўмакка муҳтож хонадонлар сони ўрганилиб, уларнинг моддий таъминоти билан боғлиқ мавжуд вазият чуқур таҳлил қилинаётгани ўзининг амалий натижасини бермоқда. Бу борадаайниқса депутатлар ташаббуси доирасидаги тадбирлар аҳолига мамнуният бағишламоқда. Ана шу эзгу ишларда “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти ҳам муносиб иштирок этаётир.

Халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгаши депутати Алишер Максудов саъй-ҳаракатлари билан Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида ўтказилган навбатдаги хайрия акцияси ҳам юқоридаги фикримизнинг далилидир.

Мазкур ҳудуддаги Нурлийўл, Қизилсой Оқовул, Жумабозор сингари маҳалла фуқаролар йиғинларидаги юзта ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлар тарбияланаётган ёхуд боқувчисини йўқотган оилаларга беш килодан ун, шакар, ёғ, гуруч, макарон, картошка, пиёз, сабзи, икки килодан товуқ ва консерваланган мол гўшти сингари озиқ-овқат маҳсулотлари уларнинг уйларига етказиб берилди.  Янги Ўзбекистондаги изчил ислоҳотларнинг ҳаётдаги мевалари хусусида ихчам мулоқотлар қилинди.

Ишчи гуруҳмутахассислари қайси хонадонга киришмасин, саҳоватли инсонлар кўмагидан бахраманд бўлганлар Президентимиз олиб бораётган сиёсат самаралариданминнатдорчилик билдиришди. Синовли кунларда ёлғизлатиб қўймай, ўз ёрдамини аямаётганларга раҳматайтиб, дуо қилишди.