Обод юртдан бало-қазолар нари юради

 

 

“Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти ходимлари икки кунлик умумхалқ ҳашарида фаол иштирок этишмоқда

 

Наврўзи олам арафасида кўча-кўйлар, маҳаллаларни обод қилиш, ён-атрофни озода, покиза, тартибли, саранжом ҳолга келтириш юртимизда азалдан эзгу  анъана саналади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2020 йил 14-15 март кунлари мамлакатимизнинг барча ҳудудларида «Обод юрт» умумхалқ ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш хайрия ҳашари акциясини ўтказиш тўғрисидаги”ги фармойишига кўра мазкур тадбирни кўтаринки кайфиятда, ҳар йилгидан ҳам ўзгача бир шукуҳ билан ўтказиш белгиланган.

- Ушбу қадриятнинг эътиборли жиҳати шундаки, у инсонлар ўртасида меҳр-оқибат ришталари, ҳамжиҳатлик, айниқса, ёшлар қалбида маҳалла-кўйга, она-Ватанга муҳаббат, дахлдорлик туйғуларини мустаҳкамлайди, - дейди “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти бошқарма бошлиғи Жўрақул Бобоев. - Шу боис эрталабдан барча ҳамкасблар бир бўлиб ҳашарга чиқдик, чор атрофни ободонлаштириш, дарахтларни оқлаш ва шакл бериш ишларида қатнашаяпмиз. Ота-боболаримизнинг обод юртдан бало-қазолар нари юради, деган ҳикматига амал қилган ҳолда астойдил меҳнат қилаяпмиз.

Умумхалқ ҳашари эртага – 15 март куни ҳам давом этади.

“Ўзпахтасаноат” АЖ матбуот хизмати