Пахтачилик: янги навлар синовдан ўтмоқда

Илм-фан ютуқлари

Ўтган йилда мамлакатимиз фермерлари томонидан 2 миллион 845 минг тонна пахта хомашёси етиштирилди. Албатта, бунда аграр соҳа олимларининг муносиб ҳиссаси юқори бўлди.

Жумладан, ғўзанинг С-8290 нави Фарғона вилояти бўйича 31 минг гектардан ортиқ майдонда районлаштирилган бўлса, янги С-6577 ва Сурхон-104 навлари Давлат нав синаш комиссиясига топширилди. Шунингдек, С-6560, С-6570, С-6575, Сурхон-103 навларининг чигитлари ҳам Давлат нав синаш комиссиясининг шохобчаларига синов учун тақдим этилди. Турли касалликларига бардошли бўлган Ғ6-Ғ12 дурагайлари, 12 та тизма ва бошланғич ашё сифатида қўлланиладиган 22 та нав қимматли белгилари бўйича ажратиб олинди.

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази маълумотларига кўра, бугунги кунда ғўзанинг С-7721, СП-7701, СП-7702, СП-7703 навлари Давлат нав синаш комиссиясининг участкаларида, Т-35 ва Т-52 тизмалари катта нав синаш участкасида синаляпти. Т-500, Т-702 ва Т-700 тизмалари эса кичик нав синаш кўчатзорига топширилган. Янгидан яратилган Сурхон-18 ва С-7721 навларига яқин кунларда патент олинади. Яна бир янгилик сифатида ғўзанинг янги Т-397/400, Т-760, Т-1288, Т-7334, Т-1207, Т-483/84 тизмалари гоммоз (Хanthomonas malvacearum) патогенига толерант бошланғич ашё сифатида генетик-селекцион тадқиқотларда фойдаланиш учун тавсия этилди.
 

ЎзА