“Республика ҳудудларида тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори қабул қилинди

        Мазкур қарорга мувофиқ, “Ўзпахтасаноат” АЖ тизим корхоналари томонидан енгил конструкцияли қурилиш материалларидан қуриладиган ёки бўш турган бино ва иншоатлар негизида тикув-трикотаж махсулотларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган мажмуалар ташкил этиш кўзда тутилган.

Ушбу хужжатга асосан, 2019 йилда – 75 та тикув-триктаж мажмулари,               2020 йилда - 100 тикув-триктаж ва 7 сочиқ ишлаб чиқариш мажмулари ҳамда               2021 йилда - 89 тикув-триктаж мажмулари ташкил этилади ва ушбу давр мобайнида 80 880 та янги иш ўрлари яратилади. Мазкур мажмуларда йилига  2,2 трлн сўмлик текстиль маҳсулотлари (маҳсус кийим, споркийимлари, ички киймлар ва чойшаблар, кўрпа-тўшаклар, сочиқ ва бошқа  маҳсулотлар) ишлаб чиқарилиши режалаштирилган.

       Бугунги кунда, мажмуалларни барпо этиш учун аҳоли зич яшайдиган, мехнат ресурслари кўп ҳудудлар таллаб олинлаб олинмоқда ва шу билан бирга худудларда ихчам кувватлар, тикув-трикотаж корхоналарни кўпайтириш билан ишсиз ахолини мехнат билан бандлигини таъминлаш асосий вазифа қилиб олинган.

Давлатимиз раҳбарининг 5 та ташаббуслари ижроси жараёнида Тошкент вилояти Бука туманининг Бустон, Чавлисой, Рамадон, ва Катаровот махалларида тикув-трикотаж мажмулари ишга туширилди ва натижада мазкур махалларнинг жами 1200 нафар ахолиси бандлиги таъминланди.

        Мазкур мажмуларда асосан трикотаж махсулотлари тайёрланмоқда ва бу маҳсулотлар хорижга экспорт қилинмоқда. Махсулотларни экспорт географияси қамровига бугунги кунда Туркия, Россия, АКШ ва қушни давлатлар киради.

Энг муҳими, бир ойда 250 минг АКШ долл. миқдордаги маҳсулот экспортга йўллантирмоқда ва яна бир мухим жихати ишчи ходимларни дастлабки иш кунларида махсус ўқув курсларларида енгил моделлар асосида малакалари оширилмоқда, бугунги кунда улар томонидан мурракаб моделлар асосида махсулотлар ишлаб чиқилмоқда.

Мажмулардаги шарт-шароитлар ва энг замонавий технология билан жихозланганлиги хотин-қизларини рухлантириб уларга кўчига кўч, ғайратига ғайрат қушяпти.