Шўрчи туманида янги лойиҳалар амалга оширилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10-11 февраль кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи муносабати билан ўтказилган кенгайтирилган мажлисда вилоятда янги ишлаб чиқариш қувватлари ва иш ўринлари барпо этиш, аҳоли турмуш даражасини янада оширишга қаратилган истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича топшириқ ва тавсиялар берган эди.

Берилган топшириқларга мувофиқ, “Ўзпахтасаноат” АЖ томонидан Сурхондарё вилоятида бир неча лойиҳалар амалга оширилмоқда. Жумладан, Шўрчи туманида жамият тизимидаги пахта тозалаш корхонаси таъсисчилигида консерва маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехи ҳамда мева ва сабзавот маҳсулотларини қуритиш-сақлашга мўлжалланган 1000 тонна сиғимли совутгичлар қуриб битказилди.   

“Agroeksport Invest” МЧЖ томонидан ишлаб чиқариш жараёнларида фойдаланиладиган замонавий дастгоҳларни ҳарид қилиш мақсадида Хитой Халқ Республикасининг “Yili Longteng International Trade Co., Ltd” Компанияси билан импорт шартномалар имзоланди. “Асака банк” АТБ Сурхондарё филиали томонидан тўловни амалга ошириш учун 635,63 минг АҚШ доллари миқдоридаги кредит маблағлари ажратилди ва технологик асбоб-ускунлар олиб келинди.

Ҳозирги кунда “Agroeksport Invest” МЧЖтомонидан ишга туширилган совуткичларда ҳар-хил турдаги мева ва сабзавот маҳсулотлари, жумладан, олма, хурмо, узум, картошка ва сабзи маҳсулотлари сақланмоқда.

Шунингдек, мева ва сабзавотларини қуритиш ҳамда консервалаш цехида қурилиш ишлари нихоясига етказилиб, келгуси мавсумга тўлиқ ҳажмда ишлар олиб борилиши учун шай холатга келтирилди. Мазкур лойиҳа 2018 йилнинг сентябр ойида ишга туширилган бўлиб, 5 та доимий ва 20 та мавсумий янги иш ўринлари яратилди.