Техник чигит, шелуха ва шрот маҳсулотларини сотишнинг янги тартиби жорий этилди

Жорий йилнинг 21 ноябрь куни “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги 4023-сонли Президент қарори қабул қилинди. 

Қарорга кўра, 2018 йил17 январдаги «Мамлакат иқтисодиётининг тармоқларини талаб юқори бўлган маҳсулот ва хом ашё турлари билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3479-сон қарорининг айрим бандларига ўзгартиш киритилди.

Техник чигит мазкур Қарорнинг 1-иловасида кўрсатилган ва ушбу чигитни ишлаб чиқариш жойида жойлашган фақат «Ўзпахтаёғ» АЖнинг ёғ-мой корхоналарига биржа савдолари орқали сотилиши белгиланган эди.

Янги қарордаги ўзгартишлардан сўнг эндиликда техник чигит пахта чигитни қайта ишлаш бўйича ишлаб чиқариш қувватига ва тегишли (мувофиқлик ва гигиеник) сертификатларга эга бўлган маҳаллий корхоналарга биржа савдодлари орқали сотилиши белгиланди.

Шуниндек, пахта чигити шелухаси ва шроти биржа савдоларида эркин реализация килиниши кўрсатиб ўтилди.

Мазкур қарор техник чигит, пахта чигити шелухаси ва шроти биржа орқали эркин реализация қилиниши ушбу маҳсулотларни бозор муносабатлари тамойилларига мос бўлган сотиш механизмини белгилаб беради.