Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисидаги фармони муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 16-20 июль кунлари “Пахтасаноат илмий маркази” акциядорлик жамиятида навбатдаги ўқув курси машғулотлари бўлиб ўтди.

Курс Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги "Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида"ги ПФ-5648-сон фармони ижросини корхоналарда ижросини таъминлаш масалаларига бағишлаб ўтказилди.

Ушбу машғулотларда Сирдарё, Сурхондарё, Наманган ва Тошкент вилоятларининг Минтақавий пахта терминаллари ва пахта тозалаш корхоналарнинг бош бухгалтерлари, солиқ бўйича мутахассислари, ҳуқуқшунослари иштирок этди.

Анжуманда фармоннинг мазмун-моҳияти, ўзига хос томонлари батафсил тушунтирилиб, корхона-ташкилотларда қонун ижросини таъминлашга қаратилган ишларни тизимли ташкил этишга оид фикр-мулоҳазалар билдирилди.