Жорий йилнинг 17 август куни “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамиятининг барча раҳбар ва ходимлари иштирокида куни кеча қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг “Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ободонлаштириш ва тозалик ойлиги деб эълон қилиш ҳамда 17-18 август кунлари умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида хайрия ҳашари уюшқоқлик билан ўтказилди.

Жумладан, ушбу ҳашар давомида 200 нафардан зиёд раҳбар ва ходимлари иштирок этиб, жамиятнинг барча маъмурий биноларининг ички ва ташқи ҳудудларида тозалов, ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.

         Бундан ташқари, умумхалқ хайрия ҳашари давомида ҳашар қатнашчилари зарурий техника воситалари ва анжомлар билан тўлиқ таъминланган ҳолда дарахтларни оқлаш, уларга шакл бериш, кўча ва йўлакларни тартибга келтириш ишлари уюшқоқлик билан, кўтарикни кайфиятда ташкил этилди.