“Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамиятида Наврўз байрами кенг нишонланмоқда

 

 

Наврўз миллий маънавиятимиз ривожидаги энг муҳим шодиёнадир. Уч минг йилдан зиёд тарихга эга бўлган Наврўзи олам – шарқона янги йил ўзининг янгиланиш, баҳор нафасини бошлаб келиши, халқимизнинг табиати, онгу тафаккури, қалбига чуқур сингиб кетгани, она диёримизга шоду хуррамлик олиб кириши билан биз учун энг қадрли ва азиз миллий байрам ҳисобланади.

Бу кунда юртимизнинг ҳар бир гўшасида баҳорий таомлару, турли миллий ўйинларга алоҳида урғу берилади. Хусусан, миллий таомларимиздан сумалак, ҳалим, кўксомса, кўкчучвара кабилар байрам дастурхонининг кўркига айланади.
Куни кеча, “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамиятида “Наврўз” умумхалқ байрами муносабати билан юқори савияда ва кўтаринки кайфиятда байрам тадбири ўтказилди.

Тадбирни “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси А.Максудов кириш сўзи билан очиб, йиғилганларни минг йилликлар оша нишонланиб келинаётган Наврўз байрами билан қутлади.

Тадбирда “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти ва “Пахтасаноат Илмий Маркази” АЖнинг барча ходимлари ҳамда соҳада узоқ йиллар самарали меҳнат қилган соҳа фахрийлари қатнашдилар.

Наврўз байрами дастурхонида “Сумалак”, “Кўк сомса ва чучвара” каби баҳорий таомлар тадбир иштирокчиларига тортиқ этилди.

Байрам тадбирида бир қатор эл суйган санъаткорлар ўзларининг байрам дастурлари билан тадбирни янада кўтаринки руҳда ўтишига ўз ҳиссаларини қўшишди.
Азизлар барчангизга баҳор байрами Наврўзи олам муборак бўлсин.