“Ўзпахтасаноат” АЖ тасарруфидаги етти қаватли маъмурий бинода таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун тегишли хизматларни бажарувчи ташкилотларни аниқлаш бўйича танлов ўтказилиши тўғрисида эълон қилади:

Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Шота Руставели кўчаси, 8-а-уйда жойлашган “Ўзпахтасаноат” АЖ тасарруфидаги етти қаватли маъмурий бинонинг техник қаватлари, қаватларга олиб чиқувчи зинапоялар, бинонинг етти қаватида жойлашган ишчи хоналар, бинонинг йўлаклари, ёрдамчи хоналарни реконструкция ва капитал таъмирлаш ишларини амалга ошириш, уларни фойдаланишга топшириш учун қуйидаги мавзуларни бажарувчи ташкилотларни аниқлаш бўйича танлов ўтказилиши тўғрисида эълон қилинади:

Мавзу номи

 

Етти қаватли маъмурий бинонинг техник қаватлари, қаватларга олиб чиқувчи зинапоялар, бинонинг етти қаватида жойлашган ишчи хоналар, бинонинг йўлаклари, ёрдамчи хоналарни реконструкция ва капитал таъмирлаш ишларига смета ҳужжатларини ишлаб чиқувчи лойиҳа ташкилотини аниқлаш;

 

Тайёрланган лойиҳа–смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказувчи ташкилотни аниқлаш;

 

Пудратчи қурилиш ташкилотини танлаш;

 

Таклифлар қабул қилишнинг бошланиш санаси - 23.09.2019 йил, соат 17-00дан,

Таклифлар қабул қилишнинг тугаш санаси         - 03.10.2019 йил, соат 17-00гача.

 

Таклифлар қабул қилинадиган электрон манзил:  snab@uzpaxta.uz

 

Қўшимча маълумотлар учун “Ўзпахтасаноат” АЖнинг Моддий-техника таъминоти бўлимига мурожаат қилинсин. Телефон: 202-04-00 (434, 433, 242 ).