“Ўзпахтасаноат” АЖ тизими корхоналарининг ишчи хизматчилари учун шахсий ҳимоя воситаларини (махсус кийим ва бошқалар) харид қилиш бўйича танлов ўтказилиши тўғрисида эълон қилади

“Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти тизимидаги пахта тозалаш корхоналари томонидан келгуси йил ҳосили учун уруғлик чигит тайёрлаш жараёнида ишчи хизматчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида талаб этилаётган қуйидаги махсус ишчи кийим, ҳимоя воситалари ва инвентарларни харид қилиш бўйича танлов ўтказилиши тўғрисида эълон қилади:

  1. Кузги-қишки махсус кийим (енги ва этаги манжетли) - 2000 дона,
  2. Резина этик – 1965 жуфт,
  3. Ҳимоя кўзойнаги - 2280 дона,
  4. Ишчи қўлқоп – 4970 жуфт,
  5. Полипропилен қоп (ўлчами 55 х 105 см, 50 кг лик) – 42 минг дона,
  6. Респиратор – 3950 дона,
  7. Корд ип - 2535 кг,
  8. Ёрлиқ-этикеткалар, қуйидаги турдаги :

-                    Элита –  113 минг дона,

-                    R-1 –      725 минг дона,

-                    R-2 –   1227 минг дона,

-                    R-3 –      130 минг дона,

ЖАМИ:       2195 минг дона.

Таклифлар қабул қилишнинг бошланиш санаси - 22.11.2019 йил, соат 10-00дан,

Таклифлар қабул қилишнинг тугаш санаси         - 26.11.2019 йил, соат 15-00гача.

 

Таклифлар қабул қилинадиган электрон манзил:  snab@uzpaxta.uz

 

Қўшимча маълумотлар учун “Ўзпахтасаноат” АЖнинг Маркетинг ва харидларни ташкил этиш бўлимига мурожаат қилинсин.

Телефон: 202-04-00 (242 ёки 244).