“Ўзпахтасаноат” АЖда мустақиллик байрамига бағишланган тадбир ўтказилди

Жонажон юртимизнинг барча минтақаларида, шаҳару қишлоқларида энг улуғ, энг азиз айём, мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма етти йиллик шодиёнаси зўр кўтаринкилик ва шоду хуррамлик билан нишонланмоқда.  

Барча жойларда бўлгани сингари “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти тизимидаги барча корхона-ташкилотларда ҳам бу байрамга алоҳида тайёргарлик кўрилди.

Жорий йилнинг 30 август куни “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамиятининг мажлислар залида “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” номли байрам тадбири ўтказилди. Унда жамият раҳбарияти ва тизимда фаолият олиб бораётган ходимлар иштирок этди.

 

Анжуманни“Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси А.Максудов кириш сўзи билан очиб, барчани Истиқлолнинг 27 йиллик айёми билан қутлади. Тадбирда сўз олганлар Мустақиллик байрамининг одамлар ҳаётида тутган ўрни ва жумладан, пахтани қайта ишлаш соҳасидаги туб ислоҳотлардаги беқиёс аҳамияти хусусида алоҳида тўхталиб ўтишди.

Ўз навбатида тадбир давомида соҳадаги фидокорона меҳнатлари, билим-тажрибаси ва ишдаги муваффақиялари билан барчага намуна бўлиб келаётган бир гуруҳ ходимларга фахрий ёрлиқлар ва қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

 

“Ўзпахтасаноат” АЖ Матбуот хизмати