“Ўзпахтасаноат” АЖда умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилди

Жорий йилнинг 28 июнь эълон қилинган “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорига мувофиқ, юртимизнинг барча ҳудудларида энг улуғ, энг азиз айём— Мустақиллигимизнинг йигирма етти йиллик тантаналарини «Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!» шиори остида муносиб кутиб олиш ва нишонлашга қизғин тараддуд кўрилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 августдаги 649-сон фармойишига биноан, жорий йилнинг август ойи Ўзбекистонда ободонлаштириш ва тозалик ойлиги ҳамда 18-19 август — умумхалқ хайрия ҳашари кунлари, деб эълон қилинди. 

 

 

Миллий қадриятларимизга хос ўзаро меҳр-оқибат ва саховатни янада кучайтириш, ижтимоий ҳамкорлик, беғараз ёрдам ва мурувват каби эзгу фазилатларни юксалтириш, маҳаллалар ҳудудларини, аҳоли турар-жойларини ободонлаштириш, санитария ҳолатини яхшилаш, энг асосийси, мустақиллигимизнинг йигирма етти йиллик шодиёналарини муносиб кутиб олиш ҳамда нишонлашдек эзгу мақсадларни мужассам этган бу муҳим ҳужжатда ойлик доирасида ҳамда ҳашар кунлари амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгиланган.

Жумладан, мазкур Фармон ва қарорлар асосида “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти ва унинг таркибидаги барча корхона-ташкилотларда озодалик тадбири уюшқоқлик билан ўтказилмоқда. Тадбирда тизимдаги барча ишчи-ходимлар фаол иштирок этмоқда.

Белгиланган режага мувофиқ, акциядорлик жамияти биноси ҳудудлари тартибга келтирилди, ариқлар, кўчалар ва йўлаклар тозаланди, дов-дарахтларни оқлаш ва буташ ишлари амалга оширилди.

 

"Ўзпахтасаноат" АЖ Матбуот хизмати