“Ўзпахтасаноат” АЖга тегишли хизмат хоналарида тугалланган таъмирлаш ишлари бўйича аудиторлик хизматини бажарувчи ташкилотни аниқлаш бўйича танлов ўтказилиши тўғрисида эълон қилади

“Ўзпахтасаноат” АЖ ҳудудидаги хизмат автомобиллари хайдовчиларининг дам олиш хоналари тўлиқ таъмирдан чиқарилганлиги ва Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Шота Руставели кўчаси 8-уйда жойлашган “Пахтасаноат илмий маркази” АЖга  қарашли маъмурий бинонинг 4-қавати “Ўзпахтасаноат” АЖ томонидан ижара олинган. Бугунги кунда ушбу бинонинг 4-қаватидаги архив хонасида ҳамда 408- ва 410-хизмат хоналарида ҳам тўлиқ таъмирлаш ишлари тугалланганлиги сабабли ушбу хизматларни назорат ўлчовидан ўтказиш мақсадида тегишли аудиторлик ташкилотларини аниқлаш тўғрисида эълон қилинади.

 

Таклифлар қабул қилишнинг бошланиш санаси - 16.07.2019 йил, соат 17-00дан,

Таклифлар қабул қилишнинг тугаш санаси         - 26.07.2019 йил, соат 17-00гача.

 

Таклифлар қабул қилинадиган электрон манзил:  snab@uzpaxta.uz

 

Қўшимча маълумотлар учун “Ўзпахтасаноат” АЖнинг Моддий-техника таъминоти бўлимига мурожаат қилинсин. Телефон: 202-04-00 (434, 433, 242 ).