Кўп бериладиган саволлар

Мамлакатимиз аҳолининг қарийб ярми (49 фоизи) қишлоқ жойларда истиқомат қилади. Бугунги олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг мақсади ҳам ҳудудлар инфратузилмасини яхшилаш, аҳолининг турмуш тарзини юксалтириш ва барчага бирдек яхши шароит яратишга қаратилган.

Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 29 мартдаги «Обод қишлоқ» дастури тўғрисидаги Фармони ва унда белгиланган вазифалар айни шу мақсадларни ўзида мужассам этган. “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти томонидан “Обод қишлоқ” Дастури доирасида бир қанча ишлар амалга ошириб келинмоқда.  Жумладан, бу борада Жиззах вилоятининг Дўстлик тумани, Манас қишлоқ фуқаролари йиғинида олиб борилган ишларни мисол қилиб келтириш мумкин.

“Обод қишлоқ” Дастури асосида “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамиятининг “Жиззах минтақавий пахта терминали” МЧЖ томонидан Жиззах вилоятининг Дўстлик тумани, Манас ҚФЙ ҳудудидаги ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва таъмирлаш ишларида фаол иштирок этди, маҳалла ободлиги тадбирида фаол қатнашди. Шунингдек, ҳудудда жамият маблағлари ҳисобидан  “Манас” тикувчилик мажмуасининг ташкил этилиши натижасида маҳалланинг юзлаб аёллар доимий иш билан таъминланди.

Дастлаб,  тикувчилик цехини ташкил этиш учун ажратилган бино тўлиқ таъмирдан чиқарилди. Цех учун ажратилган ҳудудни кўкаламзорлаштириш мақсадида 9000 дона гул ва 1500 дона тут, 150 та олма, 100 дона бехи ва 150 дона олхўри мевали дарахт кўчатлари экилди.

 “Манас” тикувчилик мажмуасига 70 та саноат тикув машиналари, 1 саноат пичоғи, 2 та саноат дазмоли ва бошқ зарурий жиҳозлар олиб келиниб, 100 нафар хотин-қизлар иш билан таъминланди. Бугунги кунда мажмуа тикувчилари томонидан соҳа учун зарур бўлган махсус кийим, пахта этаги, автоёпқичлар ва бўз қопларини тикиш ўзлаштирилган бўлиб, шундан, 2500 дона махсус кийим ва 4560 та пахта этаги тикилиб, тизим корхоналарига етказиб берилмоқда.

Бундан ташқари “Ўзпахтасаноат” АЖ томонидан кам таъминланган, ногирон, меҳнатга лаёқати чекланган хотин-қизларни иш билан таъминлаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Эҳтиёжманд хонадонларга 50 та тикув машиналари етказиб берилиб, касаначилик билан шуғулланувчи 50 нафар аёл (шундан 12 нафари жисмоний имконияти чекланган) иш билан банд қилинди.

Бу каби амалий ишлар “Обод қишлоқ” дастурига киритилган бошқа ҳудудларда ҳам фаол давом эттирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10-11 февраль кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи муносабати билан ўтказилган кенгайтирилган мажлисда вилоятда янги ишлаб чиқариш қувватлари ва иш ўринлари барпо этиш, аҳоли турмуш даражасини янада оширишга қаратилган истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича топшириқ ва тавсиялар берган эди.

Берилган топшириқларга мувофиқ, “Ўзпахтасаноат” АЖ томонидан Сурхондарё вилоятида бир неча лойиҳалар амалга оширилмоқда. Жумладан, Шўрчи туманида жамият тизимидаги пахта тозалаш корхонаси таъсисчилигида консерва маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехи ҳамда мева ва сабзавот маҳсулотларини қуритиш-сақлашга мўлжалланган 1000 тонна сиғимли совутгичлар қуриб битказилди.   

“Agroeksport Invest” МЧЖ томонидан ишлаб чиқариш жараёнларида фойдаланиладиган замонавий дастгоҳларни ҳарид қилиш мақсадида Хитой Халқ Республикасининг “Yili Longteng International Trade Co., Ltd” Компанияси билан импорт шартномалар имзоланди. “Асака банк” АТБ Сурхондарё филиали томонидан тўловни амалга ошириш учун 635,63 минг АҚШ доллари миқдоридаги кредит маблағлари ажратилди ва технологик асбоб-ускунлар олиб келинди.

Ҳозирги кунда “Agroeksport Invest” МЧЖтомонидан ишга туширилган совуткичларда ҳар-хил турдаги мева ва сабзавот маҳсулотлари, жумладан, олма, хурмо, узум, картошка ва сабзи маҳсулотлари сақланмоқда.

Шунингдек, мева ва сабзавотларини қуритиш ҳамда консервалаш цехида қурилиш ишлари нихоясига етказилиб, келгуси мавсумга тўлиқ ҳажмда ишлар олиб борилиши учун шай холатга келтирилди. Мазкур лойиҳа 2018 йилнинг сентябр ойида ишга туширилган бўлиб, 5 та доимий ва 20 та мавсумий янги иш ўринлари яратилди.

2018 йилнинг 21 ноябрь куни “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги 4023-сонли Президент қарори қабул қилинди. 

Қарорга кўра, 2018 йил17 январдаги «Мамлакат иқтисодиётининг тармоқларини талаб юқори бўлган маҳсулот ва хом ашё турлари билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3479-сон қарорининг айрим бандларига ўзгартиш киритилди.

Техник чигит мазкур Қарорнинг 1-иловасида кўрсатилган ва ушбу чигитни ишлаб чиқариш жойида жойлашган фақат «Ўзпахтаёғ» АЖнинг ёғ-мой корхоналарига биржа савдолари орқали сотилиши белгиланган эди.

Янги қарордаги ўзгартишлардан сўнг эндиликда техник чигит пахта чигитни қайта ишлаш бўйича ишлаб чиқариш қувватига ва тегишли (мувофиқлик ва гигиеник) сертификатларга эга бўлган маҳаллий корхоналарга биржа савдодлари орқали сотилиши белгиланди.

Шунингдек, пахта чигити шелухаси ва шроти биржа савдоларида эркин реализация килиниши кўрсатиб ўтилди. Мазкур қарор техник чигит, пахта чигити шелухаси ва шроти биржа орқали эркин реализация қилиниши ушбу маҳсулотларни бозор муносабатлари тамойилларига мос бўлган сотиш механизмини белгилаб беради.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 ноябрдаги ПҚ-3408-сонли “Пахтачилик тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 6-бандида “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамиятига пахта хом ашёсини қабул қилиш, ғарамлаш, сақлаш ва қайта ишлаш услубларини такомиллаштириш, пахта тозалаш корхоналарини замонавий ўлчов воситалари, лаборатория ускуналари, шу жумладан видеоускуналар, назорат ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимларига мос келадиган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш топширилган.

Ушбу вазифаларни бажариш мақсадида жорий мавсумдан бошлаб “Ўзпахтасаноат” АЖ тизимида ахборот-коммуникация технологияларини босқичма-босқич тадбиқ этиш ва янада ривожлантириш механизми ишлаб чиқилиб, биринчи навбатда, соҳага оид корхоналар замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан таъминланди.

Мазкур технологияларнинг пахта тозалаш корхоналарига ўрнатилиши натижасида қайта ишланаётган ва ишлаб чиқарилган махсулотлар бўйича кунлик аниқ маълумотларнинг мониторингини юритишга замин яратилади ҳамда маҳсулотлар сифати ошади.

“Ўзпахтасаноат” АЖда жорий этилиши режалаштирилган “Uzpaxta-1С” автоматлаштирилган ахборот хисоб-китоб тизимининг асосий структураси тасдиқланиб, дастурчилар томонидан ишлаб чиқилди. Ушбу тизим ёрдамида пахта хом ашёсини қабул қилиш, сақлаш ва қайта ишлаш услубларини автоматлаштирилди. Пахта тозалаш корхоналари замонавий ўлчов воситалари, лаборатория ускуналари, шу жумладан видеоускуналар, назорат ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизими яратилди.

 

“Uzpaxta-1C” тизимининг “1С дастури”да тайёрлов бўлими, контрактация бўлими, ишлаб чиқариш бўлими, тайёр маҳсулотлар бўлими, иш ҳақи бўлими, банк бўлими, кадрлар бўлими ва ёрдамчи хўжаликлар бўлимлари ишлаб чиқилди, ҳозирда унинг модуллари (Тайёрлов дастури) синовдан ўтказилмоқда.

“Ўзпахтасаноат” АЖ ва “Электрон ҳукумат” маркази ўртасида фермер хўжаликларининг юридик маълумотлар ахборот тизими базасидан фойдаланиш борасидаги келишув 2018 йил 30 мартда тасдиқланди. Шунингдек, “Электрон ҳукумат” маркази билан биргаликда маълумотларни алмашиши мақсадида идоралараро алоқа тармоғига уланиш ишлари якунига етказилди.

“Ўзпахтасаноат” АЖ ва “Ўзбектелеком” АК ўртасида комплексли телекоммуникация хизматларини кўрсатиш бўйича 2018 йилнинг 12 июль куни бош келишув имзоланди.

Тизимга “Uzpaxta-1С” автоматлаштирилган ахборот тизимида узлуксиз ишлаш жараёнини тадбиқ эти натижасида барча 83 та пахта тозалаш корхоналарига VPN тармоғига уланиш учун шиша толали оптик алоқа тармоғи ўтказилди. Корхоналарга қарашли пахта қабул қилиш масканларига 700 дан ортиқ симсиз WiMax алоқа тизимини яратиш ва уларга 120 дона алоқа миноралари қурилди.

Тизимдаги 83 та пахта тозалаш корхоналарининг ишлаб чиқариш бинолари ва 350 дан зиёд пахта қабул қилиш масканларига 5000 дан ортиқ замонавий IP-кузатув камераларини ўрнатиб, ягона тизимга боғлаш ишлари амалга оширилди. Техник қурилмаларни доимий электр энергия манбаи билан таъминлаш мақсадида 350 га яқин пахта қабул қилиш масканларига замонавий қуёш батареялари ўрнатилди.

“Ўзпахтасаноат” АЖ ва тизим корхоналарида автоматлаштирилган ягона “Uzpaxta-1C” комплекс электрон Дастурини ўрнатиш ишлари амалга оширилди. Тайёрлов бўлими учун ишлаб чиқилган дастурий таъминот ёрдамида кузатув камералари орқали он-лайн режимида назоратнинг ташкил этилиши, ҳар бир ўлчанган пахта хом-ашёсининг фотофиксация қилиш жараёнлари тўғридан-тўғри “Uzpaxta-1C” тизимига уланади. Тизимдан фойдаланиш натижасида фермер хўжаликлари ўртасидаги ҳисоб-китоблар автоматлаштирилади, пахта хом-ашёсининг сифат ва миқдори тўлиқ аниқланади ва ҳар бир олиб келинган тўда бўйича ПК-17 қабул квитанцияси автоматик равишда шаклланади.

“Uzpaxta-1С” автоматлаштирилган ахборот тизимини тадбиқ этиш натижасида пахта хом ашёсини қабул қилиш, сақлаш ва қайта ишлашга бериш жараёнларида инсон омилини минималаштириш ва маълумотларнинг ҳаққонийлиги ҳамда шаффофигига эришилмоқда.

Ўзбекистон пахта ишлаб чиқариш ва пахта толаси экспорти бўйича дунё мамлакатлари орасида тўртинчи ўринда туради.